Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармон тадбиркорлар диққатига.

2020 йилнинг 3 март куни соат 15:00 да Кенгашлар уйининг кичик мажлислар залида бўш ер ўрин ва бинолар танлов савдоси бўлиб ўтади.

Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.

2020 йилнинг 3 март куни соат 15:00 да Кенгашлар уйининг кичик мажлислар залида бўш ер ўрин ва бинолар танлов савдоси бўлиб ўтади.

Ушбу ишлаб чиқариш майдонлари истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзлаган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик эса тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз муддатида тўланган ва яратилган иш ўринлари сақланган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонларига бўлган  мулк ҳуқуқи  расмийлаштирилиб берилади.

Бундан ташқари, экспортбоп  маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга  юридик шахсларнинг фойда солиғи ва ягона солиқ тўловларидан озод этиш имтиёзлари белгиланган.

Ушбу танлов савдосига қўйидаги объектлар қўйилади:

  1. Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Тандирчи маҳалласи ҳудудидаги собиқ “Пиво заводи” кичик саноат зонаси бино ва иншоатлари.

Лотлар сони 1 та.

Ихтисослиги: Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

3-лот (1577,5 кв.м бино-иншоат), ушбу лотдаги мавжуд асбоб-ускунасини сотиб олиш шарти билан, (Италияда ишлаб чиқарилган “Manzini” русумли мева ва сабзавотларни қайта ишлаб чиқариш линияси - ускуна линияси соатига 12,5 тонна томат ва соатига 6 тонна меваларни қайта ишлаш ва  ишлаб чиқариш қуватига эга);

  1. Ҳазорасп тумани Питнак қишлоғидаги Питнак участка шифохонаси эски биносининг стационар қисми.

Лотлар сони 9 та. Ихтисослиги: 6а - лотдан 8в – лотгача фақат текстил соҳаси, трикотаж мато тўқиш, бўяш, тикиш.

6а-лот (3-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони 877,9 кв.м),

6б-лот (3-қаватли бинонинг2-қаватининг майдони 695 кв.м),

6г-лот (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони 695 кв.м),

7а-лот (3-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони  537 кв.м),

7б-лот ( 3-қаватли бинонинг 2-қаватининг майдони 307 кв.м),

7в-лот (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони 152 кв.м),

8а-лот (1-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони (697,9 кв.м),

8б-лот (2-қаватли бинонинг 2-қаватининг майдони (839,5 кв.м),

8в-лот (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони (839,5 кв.м),

Ихтисослиги: 9-лотдан 14-лотгача машинасозлик, электротехника, енгил саноат маҳсулотлари

9-лот (500 кв.м бўш ер майдон),

10-лот (500 кв.м бўш ер майдон),

11-лот (500 кв.м бўш ер майдон),

12-лот (814 кв.м бўш ер майдон),

13-лот (1031 кв.м бўш ер майдон),

14-лот (940 кв.м бўш ер майдон).

  1. Шовот тумани, Пахтакор маҳалласидаги собиқ “Шовот Подшипник” корхонаси бино ва иншоатлари.

Лотлар сони 2 та.

Ихтисослиги: машинасозлик, электротехника, тикувчилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

21-лот (432 кв.м бўш ер майдони),

22-лот (432 кв.м бўш ер майдони).

  1. Хива тумани Заунгур қишлоғида жойлашган собиқ “Махсус қурилиш механизация” унитар корхонасининг фойдаланмасдан турган бино ва иншоатлари.

Лотлар сони 30 та.

Ихтисослиги: машинасозлик, электротехника, тикувчилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

1-2-3-4-лотлар  (575 кв.м-дан бўш ер майдонлари),

5-6-7-8-лотлар (440 кв.м-дан бўш ер майдонлари),

9-лот (850 кв.м бўш ер майдони),

12-лот (590 кв.м бўш ер майдони),

13-лот (1014 кв.м бўш ер майдони),

14-лот (890 кв.м бўш ер майдони),

15-16-лотлар (912 кв.м-дан бўш ер майдонлари),

17-лот (1216 (кв.м бўш ер майдони),

18-лот (1792 кв.м бўш ер майдони),

19-лот (700 кв.м бўш ер майдони),

20-лот (590 кв.м бўш ер майдони),

21-лот (522 кв.м бўш ер майдони),

22-23-лотлар (420 кв.мдан бўш ер майдони),

24-25-лотлар (648 кв.мдан бўш ер майдони), 

26-лот (560 кв.м бўш ер майдони),

27-лот (522 кв.м бўш ер майдони),

28-лот  (600 кв.м бўш ер майдон);

30-лот (334 кв.м навес биноси),

31-лот (570 кв.м бино-иншоат),

33-лот (380 кв.м бино-иншоат),

36-лот (192 кв.м бино-иншоат).

Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар кичик саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади.

Танлов таклифларини қабул қилиш танлов савдоси ўтказилишидан 2 кун олдин 18:00 гача тугатилади.

Танлов таклифларини қабул қилиш жойи: “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК (Урганч шаҳар Ал – Хоразмий кўчаси 23-уй).

☎️ Қизиқтирган саволлар юзасидан Хоразм вилояти  “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК 223-23-00, 223-28-00 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Керакли хужжатлар руйхати.pdf