Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ташриф билан Туркия Республикасига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни ташриф билан Туркия Республикасига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
 
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Республикаси Президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
 

ЎзА