Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

Жорий йилнинг 6 сентабрида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Осиё тараққиёт банкининг хусусий сектор ва давлат хусусий шериклиги бўйича витсе-президенти Ашок Лаваса билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини, директор ўринбосари Энрико Пинали, бош иқтисодчи Бекзод Жалилов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Давлат хусусий шерикчилик ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Зокир Бозоров иштирок этдилар.

Учрашув давомида давлат хусусий шерикчилик ривожлантириш агентлиги, бу борада Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банкининг бугунги кундаги ва келажакдаги ҳамкорлиги, ДХШ бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.
 
Бундан ташқари, томонлар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, давлат корхоналарида ўтказилаётган ислоҳотлар, давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.
 
Учрашув якунида томонлар кун тартибидаги масалалар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги