Қонун устуворлиги жамият келажаги

Қонунлар устуворлиги жамият равнақи, келажаги, барчамиз қонунларга бир хилда амал қилишимиз лозим.

Қонун устуворлиги жамият келажаги

Республикамиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонладик. Ўтган кунларга назар ташласак жуда улкан ишлар амалга оширилганлигини кўрамиз. Хусусан суд ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги ишлар диққатга сазовор. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни шулар жумласидандир. Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида фуқаролар ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ўз вақтида кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Чунки ҳар бир мурожаатда бир инсон ёки меҳнат жамоасининг ҳал қилинишини кутаётган муаммолари ёки жамият ривожи учун қимматли бўлган таклиф ва мулоҳазалари бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг январ - сентябр даврида Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 68 та мурожаат келиб тушган, шундан 33 таси юқори турувчи органлардан бош бошқармага йўналтирилган мурожаатлар, 25 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган, 10 та шахсий қабуллардан иборат мурожаатлар ҳисобланади.

Бундан ташқари, тасдиқланган режа-жадвал асосида Бош бошқарма бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари томонидан ҳудудларда 18 та сайёр қабуллари ўтказилиб, унда 71 нафар фуқаролардан мурожаатлар тушган, бу мурожаатларни ўрганиш ва белгиланган тартибда ижросини бажариш юзасидан туманлар ва шаҳарлар тегишли ташкилотлари рахбарларига муддатли топшириқлар берилган.

            Келиб тушаётган мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг асосий қисми кредит ажратиш бўйича, йер масаласида, уй-жой масаласи ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалаларига тўғри келади. Бош бошқарма ваколати доирасида фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳусусан жорий йилнинг январ-сентябр ойларида жами келиб тушган 68 та мурожаатдан 11 таси қаноатлантирилган, 54 таси тушунтириш берилган ва 3 та мурожаат иш жарёнида.

Жумладан, жорий йилнинг 21 май санасида Хива тумани Хазрати Хайит ешон махалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Нарбойева Шахруза Еркабойевнанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига 50737-р/21-сонли мурожаатида, у 2020 йилда Урганч шаҳридаги Бинари Халқаро Университетига ўқишга қабул қилинганлиги, бир йилги тўлов шартнома пули 2500$ ни ташкил қилиши, бу тўловни амалга ошириш учун оилавий имконияти тўғри келмаслигини баён қилган. Мурожаат юзасидан Бош бошқарманинг Ижтимоий соҳа ва инсон капиталини ривожлантириш бўлими бошлиғи Х.Пинязов масъул қилиб белгиланиб, масъул ходим Хива тумани хокимлиги билан ҳамкорликда хомийларни жалб қилган холда 12250.0 минг сум маблағ тўлов шартнома учун ўтказиб берилиб, мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Юқорида қайд етилган қонуннинг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилиниши, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки електрон шаклда хабар қилиниши қайд етилган.

Aммо амалиётда айрим мурожаат муаллифлари телефон алоқаси орқали боғланиб, уларга мурожаатлари бўйича қонуний ҳуқуқлари тушунтирилса, улар жавобдан қаноат қилганликларини, ёзма ёки електрон шаклдаги жавоб бериш шарт емаслигини баён қиладилар.

Юқоридаги каби ҳолатларда мурожаат муаллифи билан бўлган суҳбат ҳақида маълумотнома тузиб қўйиш, ёзма равшда ёки елеcтрон шаклда жавоб бермаслик мақсадга мувофиқлиги кўринади. Бу билан ошиқча хат ёзиш, расмиятчилик олди олинар еди. Aлбатта бу таклиф қонун чиқарувчи органлар ваколатига киради.

Қонунлар устуворлиги жамият равнақи, келажаги, барчамиз қонунларга бир хилда амал қилишимиз лозим.

Бош бошқарма юрисконсулъти: Б.Сардоров