1 апрелдан ўзини оқламаган солиқ имтиёзлари бекор қилинади

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, 2020 йилнинг 1 апрелидан иқтисодиётда нормал рақобат муҳитини шаклланишига ҳалал бераётган имтиёзлар бекор қилинади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, 2020 йилнинг 1 апрелидан иқтисодиётда нормал рақобат муҳитини шаклланишига ҳалал бераётган имтиёзлар бекор қилинади.

2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган Солиқ кодексида солиқ имтиёзларини назарда тутувчи меъёрлар 380 тани ташкил қилган. Янги таҳрирдаги кодекс қабул қилиниши жараёнида имтиёзлар инвентаризациядан ўтказилди. Натижада ўзини оқламаган меъёрлар бекор қилиниб, уларнинг сони  301 тага камайтирилди.

 

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат) солиқ имтиёзлари сақлаб қолинди.

 

Шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар муддати тугагунига қадар амал қилиши белгиланди.

 

Бугун, 17 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида солиқ ислоҳотлари натижасида юз бераётган шу ва бошқа муҳим янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати.