“Aгробанк“ Германия “VTB BANK” дан 20 миллион евро жалб қилди

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фармацевтика соҳасидаги шошилинч лойиҳаларни узлуксиз молиялаштириш, шунингдек экспорт қилувчилар учун айланма маблағларни тўлдириш мақсадида Aгробанк ва VTB Bank (Europe) SE савдони молиялаштириш соҳасида келишув имзоладилар.

Шартномага мувофиқ, Германия банки томонидан Ўзбекистонга импорт ва экспорт операцияларини қўллаб-қувватлаш учун кредит ресурслари тақдим этилади.
 
Бу, ўз навбатида, Aгробанк мижозларига ўз фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга, янги иш ўринларини яратишга имкон беради.
ЎзА